Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Aфғонистон қуролли кучлари базасида нохуш ҳодиса рўй берди

Aфғонистон қуролли кучлари базасида нохуш ҳодиса рўй берди

Фото: «РИА Новости»

Ғазни вилоятида жойлашган Aфғонистон қуролли кучлари базасида кучли портлаш содир бўлди, деб хабар берди «РИA Новости» маҳаллий маъмуриятга асосланиб.

Портлаш Урузган туманидаги ҳарбий базада қайд этилган. Манбага кўра, портлаш тўлқини шунчалик кучли бўлганки, яқин атрофдаги уйларни вайрон қилган. Маҳаллий маъмурият қурбонлар ҳақида маълумот бермаган.

Гувоҳнинг сўзларига кўра, портлаш Толибон радикал ҳаракати жангарилари томонидан тайёрланган. Тахминларга кўра, улар базага туннель қазиб, у ерда портловчи моддаларни қўйган бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг