Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пентагон коронавирусга қарши: 200 мингдан зиёд инсон касалланди

Пентагон коронавирусга қарши: 200 мингдан зиёд инсон касалланди

Фото: АҚШ МВ

АҚШ қуролли кучларида COVID-19 га чалинган хизматчилар сони 200 минг нафардан ошди.

Шундан 130 минг нафари — ҳарбий хизматчилар, 38 минг нафари — фуқаролардан жалб этилган мутахассислар, 21 минг нафари — оила аъзолари, 12 минг нафари — пудратчи-компаниялар вакиллари, дейилади Пентагон тақдим этган ҳисоботда.

Ҳарбийлар орасида касалланиш энг кўп қуруқлик қўшинларида — 46 минг нафар, иккинчи ўринда флот — 27 минг нафар. Ҳарбий-ҳаво кучларининг 23 минг, денгиз пиёдалари ва миллий гвардиянинг 16 минг нафардан хизматчисига коронавирус ташхиси қўйилган.

Қурбонлар — 218 киши, уларнинг кўпчилиги фуқаролар орасидан — 144 нафар.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда бир суткада 178 минг нафар янги бемор аниқланиб, пандемия даврида коронавирусни юқтириш ҳолатлари жами сони 24 миллиондан ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг