Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШдан Россияга қарши янги чоралар: «Победа» чекловга тушди

АҚШдан Россияга қарши янги чоралар: «Победа» чекловга тушди

АҚШ Молия вазирлиги Россияга қарши санкциялар доирасида 29 нафар жисмоний ва 250 дан ортиқ юридик шахсга чекловлар жорий этди. Бу ҳақда Ғазначилик веб-сайтида маълум қилинди.

Жумладан, Россия, Хитой, БАА, Туркия, Озарбайжон компанияларига қарши санкциялар жорий этилган. 

Бундан ташқари «Победа» авиакомпанияси АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилган, чунки компания «Россия Федерацияси иқтисодиёти секторида Россиянинг ҳарбий-саноат базасини қўллаб-қувватлашга қаратилган» фаолият билан шуғулланади. Шунингдек, ЛАНИТ корпорацияси, Урал автомобиль заводи, Брянск автомобиль заводи, Ярославл мотор заводи, шунингдек Сибантраситлар гуруҳи тузилмалари - «Сибантрасит иссиқлик тармоғи» МЧЖ, «Разрез Коливанский» ОАЖ, «Сибантрасит бошқарув компанияси» МЧЖ санкцияларга дучор бўлди.

Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Россиянинг радиациявий, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинларига, Мудофаа вазирлигининг илмий-тадқиқот институтларига чекловлар қўйган. 

Шунингдек, рўйхатга 29 нафар жисмоний шахс, жумладан, Озарбайжон фуқароси ҳам киритилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг