Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Сенати Украина, Исроил ва Тайванга молиявий ёрдам пакетини маъқуллади

АҚШ Сенати Украина, Исроил ва Тайванга молиявий ёрдам пакетини маъқуллади

АҚШ Сенати Украина, Исроил ва Тайванга 95 миллиард доллардан ортиқ миқдорда қўшимча молиявий ёрдам ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Ушбу маблағнинг 61 миллиарди Украинага ёрдам бериш учун мўлжалланган.

Ҳужжатни 79 нафар сенатор қўллаб-қувватлади, 18 нафари қарши овоз берди. Энди бу қарор кучга кириши учун АҚШ президентининг имзоси керак. Жо Байден ҳужжатни бугун, 24 апрел куни имзолашини айтган.

«Ушбу ҳафтада Украинага қурол жўнатишни бошлаш учун иш столимга етиб бориши билан мен ушбу қонунни имзолайман», – деган Байден.

Қайд этилишича, шундан сўнг ҳарбий ёрдамнинг биринчи партияси Украинага бир неча кун ичида етказилади.

Мавзуга доир: «Геноцидни молиялашни тўхтатинг!» – Нью-Йоркда қатор намойишлар бўлиб ўтмоқда

Украина президенти Володимир Зеленский сенаторларга қарори учун миннатдорчилик билдирди.

«Бу овоз бериш Американинг демократия маёқи ва эркин дунё етакчиси сифатидаги ролини мустаҳкамлайди», – дейди Зеленский.

Шунингдек, у Байденнинг қонун лойиҳасини имзолашини ва навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини қабул қилишини интиқлик билан кутаётганини қайд этди.

«Украинанинг узоқ масофага учувчи қуроллари, артиллерия ва ҳаво мудофааси адолатли дунёни тезда тиклаш учун жуда муҳим воситадир», – деб таъкидлади Украина президенти.

Тасдиқланган пакет, тўртта ҳужжатни, жумладан, музлатилган Россия активларидан фойдаланиш, TikTok’ни блоклаш ҳамда янги санкцияларни жорий этишга оид ҳужжатларни ўз ичига олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг