Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 5 миллиондан ошди

АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 5 миллиондан ошди

Фото: «The New York Times»

«Worldometer» маълумотларига кўра (07.08.2020, 05:15), АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 5 028 806 нафарга етди. Сутка давомида 55 238 кишида касаллик аниқланди.

Коронавирусни юқтирганлар сони бўйича АҚШ жаҳонда 1-ўринда турибди. Кейинги ўринларда: Бразилия (2 917 562) ва Ҳиндистон (2 025 409). Жаҳонда коронавирусга чалинган инсонларнинг 51,84 фоизи (салкам 10 миллионта ҳолат) мазкур учликка тўғри келади!

Қўшма Штатларда коронавирусга чалинганларнинг 2 575 821 нафари соғайган, даволанаётганлар — 2 290 256 нафар, вафот этганлар — 162 729 нафар.

Коронавирус энг кўп қайд этилган 10 та штат:

Манба: «Worldometer»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг