Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда номаълум одамлар мактаб автобусини ўққа тутди

АҚШда номаълум одамлар мактаб автобусини ўққа тутди

АҚШнинг Питтсбург шаҳрида номаълум шахслар мактаб автобусини ўққа тутди. Бу ҳақда шаҳар полицияси ўзининг Twitterдаги саҳифасида маълум қилган.

Қайд этилишича, ҳодиса вақтида автобусда фақат ўқувчи ва ҳайдовчи бўлган. Жабрланувчи 15 ёшли ўсмир оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Кейинроқ у шифохонада вафот этган.

«Унинг кўкрагидан камида битта ўқ жароҳати бор эди. У мактаб автобусида ўтирганида отиб ташланди. Шифокорлар уни оғир аҳволда касалхонага олиб кетишди. Бошқа ҳеч ким жабрланмади», — дейилади полиция хабарида.

Ҳозирда полиция камида икки гумонланувчини қидирмоқда.

Автобус ўққа тутилганидан кейин мактаб вақтинча ёпилган, ҳозирда муассаса иш фаолияти тикланган. Полиция воқеа жойини ўрганмоқда. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг