Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда сўнгги 70 йил ичида илк бор аёл киши қатл этилди. У нимада айбланганди?

АҚШда сўнгги 70 йил ичида илк бор аёл киши қатл этилди. У нимада айбланганди?

Фото: «Oxygen.com»

AҚШ ҳукумати охирги 70 йил ичида биринчи марта аёлнинг ўлим жазосини ижро этди, деб ёзади «The New York Times».

Жазога ҳукм этилган Лиза Монтгомери 2004 йилда ҳомиладор аёлни шафқатсизларча ўлдирганликда айбдор деб топилди.

Ҳукм олдинроқ 8 декабрь куни Индиана штатида ижро этилиши режалаштирилганди. Кейинчалик суд қарорига биноан ўлим жазоси 12 январга қолдирилди. 11 январь куни Индиана суди Монтгомеридаги руҳий муаммолар сабабли аёлни қатл этишни федерал даражада кейинга қолдирди. Бироқ AҚШ Олий суди 12 январь куни кечқурун бу қарорни рад этиб, ўлим жазосини ижро этишга рухсат берди.

Нашрнинг ёзишича, Монтгомерини қатл этиш Индиана штатидаги Терре-Хот турмасида инъекция орқали амалга оширилган. Aёлнинг ўлими 13 январь куни маҳаллий вақт билан 01:31 да (Тошкент вақти билан 11:31) қайд этилди.

Монтгомерининг адвокати Келли Хенрининг айтишича, AҚШ расмийлари «руҳий касаллик»дан қийналаётган мижозини қатл этиб қонунни бузишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг