Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШдаги мактабда отишма юз берди: уч киши ўлган

АҚШдаги мактабда отишма юз берди: уч киши ўлган

АҚШнинг Миннеаполис шаҳридаги католик мактабида отишма юз берди. АҚШ Адлия вазирлиги камида 3 киши ҳалок бўлгани ва 20 дан ортиқ киши яраланганини маълум қилди.

CNN телеканали ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб, отишмада гумон қилинаётган шахс ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар бермоқда. 

NBC телеканалининг таъкидлашича, ҳужумчи католик мактабида эрталабки ибодат вақтида отишма бошлаган.

Полиция маълумотларига кўра, бу Миннеаполисда 24 соат ичида содир бўлган тўртинчи жиддий отишмадир. 

АҚШ президенти Доналд Трамп воқеа жойида ФҚБ иш олиб бораётганини айтди.

"Мен Миннесота штатидаги Миннеаполис шаҳрида содир бўлган фожиали отишма ҳақида тўлиқ маълумотга эгаман. ФҚБ тезда жавоб берди ва воқеа жойида ишламоқда. Оқ Уй бу даҳшатли вазиятни кузатишда давом этади", дея ёзади Трамп Truth Social саҳифасида. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг