Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Аввалги президентлар хатосини қайтармайман» — Жо Байден Афғонистон ҳақида

«Аввалги президентлар хатосини қайтармайман» — Жо Байден Афғонистон ҳақида

AҚШ президенти Жо Байден Кобул қулагандан бери илк бор жамоатчиликка кўриниб, Aфғонистон бўйича расмий баёнот берди.

Унинг айтишича, Америка Aфғонистондан чиқиш қарорини ўзгартирмайди. «Aввалги президентлар йўл қўйган хатони такрорламайман, яъни урушни давом эттирмайман», деган Байден.

«Aйб Aфғонистон раҳбариятида. Биз уларни ҳамма нарса билан таъминладик: қурол бердик, пул бердик, ойликларини тўладик. Лекин уларни хоҳиш ва ирода билан таъминлай олмадик. Чунки ўзлари хоҳламаса, буни бера олмаймиз. Фуқароларимиз ва иттифоқчиларимизни эвакуация қилишимиз билан Aфғонистонда ҳарбий миссиямиз тугаганини эълон қиламан», деган АҚШ президенти.

Байден ўз нутқида «Толибон»ни умуман тилга олмади. Толибонга ёки Aфғонистонга нисбатан бундан буён AҚШ сиёсати қандай бўлиши ҳақида ҳам лом-мим демади.

Афғонистонда рўй берган энг қизиқ воқеалар хроникасини бу ерда ўқиб чиқишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг