Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Британиядаги 2 миллионга яқин хонадон қишдан «амаллаб» чиқиб олмоқчи

Британиядаги 2 миллионга яқин хонадон қишдан «амаллаб» чиқиб олмоқчи

Фото: Shutterstock

Буюк Британиядаги 1,7 миллиондан ортиқ хонадонларнинг эгалари келаётган қишда уйларини иситмасликларини маълум қилишди. Натижалар Opinium ўтказган сўровда маълум бўлди.

Шу тариқа тежамкорлик қилиб, уйини иситмасликка қарор қилганлар сони бир йилда икки баравар кўпайди — 972 минг хонадон ўтган қишдан шу тариқа чиқиб олганди. Яна бир миллионга яқин хонадон «озроқ тежамкорлик» қилиб то декабргача иссиқликни ёқмаслигини маълум қилган.

Британиядаги қарийб 6 млн хонадон ўтган ҳафта салқин тушганидан сўнг уйини иситишни бошлаган. Кўпчилик эса иститиш мавсумини 6 октябрдан бошлаш ниятида.

Сўров натижаларига кўра, бу йил британ хонадонларидаги истиш воситалари — термостатлар ўртача ҳарорати 19,4°C даражага қўйилади (ўтган йили 19,3°C эди). Energy Saving Trust маълумотига кўра, иситиш қурилмасининг пасайтирилган ҳар бир даражаси эвазига хонадонлар электрдан сарфини 10 фоиздан тежаши мумкин, аммо иситгични 18°C дан паст қўйиш тавсия этилмайди.

Тўрт миллионга яқин хонадон термостатларини 22°C дан юқори қилиб қўйишини маълум қилган, оилаларнинг 43 фоизи эса совуқ ўта забтига олганидагина уйларини иситишларини билдиришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг