Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Будапештда сўнгги 11 йилдаги энг йирик сув тошқини кутилмоқда

Будапештда сўнгги 11 йилдаги энг йирик сув тошқини кутилмоқда

Фото: Топор Live

Будапештда бугун, 21 сентябр куни Дунай дарёси сатҳи 8,5 метргача кўтарилиши кутилмоқда, бу меъёрдагидан тахминан 5 метр юқори, деб хабар берди Infostart нашри.

Венгрия сув хўжалиги бош бошқармаси раҳбари Иштван Лангнинг айтишича, шанба куни кечга қадар Дунай сатҳи яна 50 сантиметрга кўтарилади ва шундан сўнг сув чекинишни бошлайди.

Index портали маълумотига кўра, сўнгги 10 йилда дарё сатҳи 6 метрдан юқорига кўтарилмаганди. Олдинги «рекорд» 2013 йилда Вигадо майдонида қайд этилган, ўшанда Дунай сатҳи 891 сантиметрга юқорилаганди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари серталафот сув тошқинлари билан курашмоқда. Хусусан, Дунай ўзанидан чиқиб кетиб, Будапештдаги машҳур парламент биносини сув босганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг