Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бунақаси бўлмаган: Чехия ҳалокат ёқасида

Бунақаси бўлмаган: Чехия ҳалокат ёқасида

Фото: «РИА Новости»

Беш ойдан бери коронавирусга қарши чеклов чоралари ва вакцинация бошланганига қарамай, Чехия ҳукумати COVID-19 туфайли яқинлашиб келаётган фалокат ҳақида эълон қилмоқда, деб ёзади «РИA Новости».

«Ҳозиргидек вазият ҳали бўлмаганди, у ҳаддан ташқари жиддий. Умумий фалокатнинг олдини олиш керак. Реанимацияга тушган ва ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратларига уланган коронавирус беморлари сони кескин ўсиб бормоқда. Бугун биз вазиятни шифокорлар, касаба уюшмалари, мухолифат билан муҳокама қиламиз. Кечқурун яна вазирлар маҳкамасининг йиғилиши бўлиб ўтади. Aлбатта, мактабларда дарсларни тиклаш ҳақида ҳали гап йўқ», — деди мамлакат бош вазири Андрей Бабиш.

Ўтган бир кеча-кундузда Чехияда 15 672 киши коронавирусга чалинди. Бу 6 январдан кейинги иккинчи юқори кўрсаткич. Мамлакатда беморларнинг умумий сони 127 240 кишини ташкил этди, улардан 6817 нафари шифохонага ётқизилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг