Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Доғистонда мотам эълон қилинди

Доғистонда мотам эълон қилинди

Доғистон пойтахти Махачқалъа чеккасидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида юз берган портлашда 11 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлди, деб хабар берди Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Доғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, яна 11 киши жабрланган, улардан тўрт нафари амбулатор даволанишга юборилган, қолганларининг аҳволи ўртача оғирликда қолмоқда.

Портлашга ёқилғи ташувчи танкерда иш вақтида чақнаш юз бергани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ёқилғи қуйиш шохобчаси биноси вайрон бўлган, иккита енгил автомобиль ва юк машинаси зарар кўрган.

Доғистон раҳбари Сергей Меликов 28 сентябрни ҳалок бўлганлар хотирасига мотам куни деб эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг