Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунё бўйлаб 28 йил: британиялик Карл Бушби ниҳоят уйига қайтди

Дунё бўйлаб 28 йил: британиялик Карл Бушби ниҳоят уйига қайтди

Фото: Anadolu Agency

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб 28 йиллик саёҳатдан сўнг ниҳоят ватанига қайтди. Ҳайратланарлиси, у 50 минг километр йўлни пиёда босиб ўтди.

Собиқ десантчи 1998 йилда Чилидан сафарга отланган ва ўз мақсадига 12 йилда эришишни кўзлаган эди. Унинг йўналиши Жанубий Америкадан АҚШгача, кейин Аляска орқали Россияга ўтиш, сўнгра Европани яёв кезиб, Ла-Манш бўғози орқали она шаҳри Ҳаллга етиб боришни кўзда тутган эди.

Қизиқ томони, у 2006 йилда Беринг бўғози музликлари орқали Россияга кириб келганида чегарачилар томонидан ушланган. Суд Бушбини депортация қилиш ва беш йилгача мамлакат ҳудудига киришини тақиқламоқчи бўлган. Аммо ишга Чукотка губернатори, миллиардер Роман Абрамович аралашиб, депортация жазоси 2 минг рубль жарима билан алмаштирилган.

Карл Бушби ҳозир Англияда бўлиб, яна 400 километр йўл босса, Ҳалл шаҳрига етиб боради. У шу йилнинг ноябрь ойида уйида бўлишни умид қилмоқда.

Буюк саёҳатчи ҳозир 57 ёшда, Чилидан сафарга отланганида 29 ёшда эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг