Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг бой уч одами рўйхати ўзгарди

Дунёнинг энг бой уч одами рўйхати ўзгарди

Франциялик миллиардер, LVMH эгаси Бернард Арно дунёдаги энг бой одамлар учлигидан тушиб кетди. Энди кучли учлик фақат америкаликлардан иборат. Буни Blommberg Billionare Index (BBI) маълумотлари тасдиқлайди.

BBI рейтингида биринчи ўринни Tesla Motors ва SpaceX хўжайини Илон Маск эгаллади. 14 август ҳолатига кўра, тадбиркорнинг бойлиги 235 миллиард долларни ташкил этади, иккинчи ўринда Amazon асосчиси Жефф Безос турибди, унинг активлари 193 миллиард долларга баҳоланган ва тақиқланган) Марк Цукерберг 188 миллиард доллар билан учинчи ўринни эгаллади.

Илон Маск 2024 йил июнь ойи охирида Space X`нинг бозор қийматини қайта баҳолаш натижасида энг бадавлат тадбиркорлар рўйхатида ўз етакчилигини тиклади. Ўшанда унинг умумий капитали 216 миллиард долларга баҳоланган бўлиб, бу кўрсаткич бўйича у асосий рақобатчиси Жефф Безосдан бироз олдинда эди. Шундай қилиб, сўнгги бир ярим ой ичида Маскнинг умумий бойлиги 19 млрд долларга ошди. 

Бернард Арнонинг бойлиги 185 миллиард долларга баҳоланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг