ЕИ Арманистонга 34 млн евро тезкор ёрдам ажратди
Европа Комиссияси тезкор равишда Арманистонга 34 миллион евро ажратди.
Ушбу маблағлар Россия томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, алкогол ва бошқа товарлар экспортига қўйилган чекловларнинг таъсирини юмшатишга мўлжалланган, дейилади Европа Иттифоқининг Арманистондаги делегацияси баёнотида.
Бу Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен томонидан Бош вазир Никол Пашинянга телефон орқали суҳбатда ваъда қилинган Арманистонга ёрдамнинг биринчи траншларидан биридир.«Европа Иттифоқи ва Арманистон бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш ва арман ишлаб чиқарувчилари учун бозорга киришни кенгайтириш учун биргаликда ишлашда давом этадилар», дейилади баёнотда.
17 июн куни Financial Times нашри Европа Комиссияси Россияга арман маҳсулотларини етказиб беришга қўйилган чекловлар туфайли Арманистонга фавқулодда ёрдам тайёрлаётгани ҳақида хабар берди.
Май ойи охири ва июн ойи бошида Россельхознадзор кўплаб арман товарларига импорт тақиқларини жорий қилди. Маҳсулотларнинг ЕОИИнинг бошқа мамлакатларига транзити ҳам тўхтатилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter