Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Етти минг йиллик ғалати ҳайкалча топилди

Етти минг йиллик ғалати ҳайкалча топилди

Фото: Adam Oleksiak/CAŚ UW/SWNS

Археологлар Кувайтнинг Баҳра туманидаги саҳрода «ўзга сайёраликнинг боши»ни эслатувчи ҳайкалчани топишди.

Топилма 7 минг йил аввал ясалгани тахмин қилиняпти. Бу чўзинчоқ бошли, ясси бурунли, лойдан ясалган кичкина ҳайкалча, дейилади Live Science ва Daily Mail берган хабарларда.

Тадқиқотчилар ушбу топилма қандай мақсадларга хизмат қилгани борасида бир тўхтамга келишгани йўқ. Балки у диний маросимларда қўллангандир, бу ҳозирча тахмин.

Таъкидланишича, ушбу топилма «рептилоидлар» кўринишидаги сирли мавжудотларни акс эттирган сопол ҳайкалчалари билан танилган қадимги Убайд маданияти буюмларини эслатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг