Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германияда ҳарбий тўрт кишининг бошига етди

Германияда ҳарбий тўрт кишининг бошига етди

Германияда аскар тўрт кишини отиб ўлдирди. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.

Полиция маълумотларига кўра, Шесселдаги уйда «бир нечта қурбонлар» бўлган. Тўрт нафари ҳалок бўлган. Бу гумонланувчининг собиқ севгилиси, унинг фарзанди, шунингдек, севгилисининг янги йигити ва онаси», деб ёзади нашр.

Хабар қилинишича, отишма эрталаб соат 3:30 атрофида содир бўлган. Бироз вақт ўтгач, воқеа жойига полиция етиб келган ва бинога кирган.

Тонгда полиция гумонланувчини аниқлаганини ва у Бундесвер хизматчиси эканлигини эълон қилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг содир этган жиноятида шахсий мотивлар мавжудлигини истисно этмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг