Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германияда икки рус жосуси қўлга олинди

Германияда икки рус жосуси қўлга олинди

Фото: RT

Германия ҳудудида Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган икки киши қўлга олинди. Бу ҳақда Der Spiegel нашри прокуратурага асосланиб хабар берди.

Тергов талқинига кўра, бу шахслар қўпорувчилик ҳаракатларига тайёргарлик кўрган бўлиши мумкин. Қўлга олинганлар Америка базаларини кузатувга олишган ва ҳарбий транспорт йўналишларига ҳужумни режалаштиришган, деб ёзди немис нашри. Қолаверса, улар украиналик танкчилар тайёрланаётган Графенвер базасини ҳам кузатувга олишган, тўплаган маълумотларини Россия томонига жўнатиб туришган.

Ҳар икки шахс Байройт шаҳрида ушланган. Бирининг исми Дитер С. — 39 ёшда, иккинчиси Александр Ж — 37 ёшда. Полиция маълумотида уларнинг бири Россия махсус хизматлари томонидан 2023 йилда ёллангани айтилади. ОАВ маълумотига кўра, у ДХР томонида туриб жанговар ҳаракатларда қатнашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг