Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Грузияда намойишларда ниқоб ва лазерлардан фойдаланиш тақиқланди

Грузияда намойишларда ниқоб ва лазерлардан фойдаланиш тақиқланди

Фото: Irakli Gedenidze/Reuters

Грузия президенти Михаил Кавелашвили ўз инаугурацияси куни намойишларда ниқоб ва лазерлардан фойдаланишни тақиқловчи қоннунни имзолади.

Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, намойишга чиққан Грузия фуқаролари юзларини ниқоб ва бошқа воситалар билан тўсиши ҳамда пиротехника ва лазерлардан фойдаланиши ман этилади (намойишчилар лазерлардан полициячиларнинг кўзларини қамаштириш ва кузатув камераларидан паналаниш учун фойдаланиб келишган).

Грузия олтинчи президентининг инаугурацияси кеча, 29 деакбр куни ўтказилди. Биринчи марта президент халқ томонидан сайланмади. Олдинги президент Саломе Зурабишвили Кавелашвилини тан олмаяпти.

Мухолифатчилар кеча ўтказилган намойишда инаугурациядан сўнг Кавелашвилига қизил карточка кўрсатишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг