Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Саудия валиаҳд шаҳзодаси қаерда?

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Саудия валиаҳд шаҳзодаси қаерда?

Фото: BBC

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд айни пайтдаги сиёсий вазият сабаб фақат бункерлар ва қаттиқ қўриқланадиган саройлар орасида ҳаракатланмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) газетаси ўз манбасига асосланиб хабар берди.

​Ямандаги ҳусий исёнчилари ҳужумлари ортидан хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Нашрнинг хабар беришича, ракеталардан бири шанба куни Ар-Риёд халқаро аэропортига урилган. 12 киши ҳалок бўлди. 

​WSJ таъкидлаганидек, кучайтирилган зарбалар Саудия пойтахтининг айрим ҳудудларини уруш зонасига айлантирди. Аҳоли портлашлардан бошпана олишга мажбур бўлмоқда, молиявий туман ходимлари, баъзи халқаро мактаблар талабалари ва дипломатларга эвакуация қилиш ёки бошпаналарда қолиш буюрилган.

Валиаҳд шаҳзоданинг ўзи эса охирги марта 6 октябрь куни миллий қон тўплаш акциясида иштирок этганида омма олдида пайдо бўлган.

​Саудия Арабистони расмийларининг сўзларига кўра, кейинги ҳужумларни қайтариш учун тўхтатувчи ракеталар захираси камайиб бормоқда. Расмийлар қироллик саройлари ва энергетика инфратузилмасини ҳимоя қилиш учун ҳаво мудофааси тизимларини қайта жойлаштиришга мажбур. Шу билан бирга, ҳутийлар Ар-Риёддаги нефт иншоотлари ва Қирол Холид халқаро аэропортига бир неча бор ҳужум қилишган.

​Газета манбаларининг хабар беришича, можаро авж олаётган бир пайтда, Саудия Арабистони Покистондан ёрдам сўраб мурожаат қилди ва бутун дунё бўйлаб қўшимча ҳаво мудофааси тизимларини қидирмоқда. Қироллик шунингдек, ҳусийлар билан қарама-қаршиликка дипломатик ечим топишни ҳам кўриб чиқмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг