Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илон Маск Эрон элчиси билан яширинча учрашди

Илон Маск Эрон элчиси билан яширинча учрашди

Фото: BILD

Доналд Трамп маъмуриятида янги ташкил этилган бошқарув самарадорлигини ошириш бўлимига яқинда раҳбар этиб тайинланган миллиардер Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси Амир Саид Иравоний билан махфий учрашув ўтказди.

New York Times хабарига кўра, душанба куни Ню-Йоркдаги махфий жойда бўлиб ўтган учрашув бир соатдан ортиқ давом этган. Номлари ошкор этилишини истамаган Эрон ҳукуматидаги манбалар бу учрашувни «ижобий» баҳолашган.

Учрашувда АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддиятни юмшатиш йўллари муҳокама қилингани айтилмоқда. Ҳозирча воқеага Жо Байден маъмурияти ва Эрон томони расмий муносабат билдиргани йўқ. Трампнинг матбуот котиби эса хусусий шаклдаги учрашувлар ҳақидаги хабарларга муносабат билдирмаслигини айтди.

Илон Маскнинг Трамп маъмуриятидаги фаолияти бевосита ташқи сиёсат масалалари билан боғлиқ эмаслиги нуқтаи назаридан ҳам у нега эронлик элчи билан учрашгани кўпчиликда савол туғдирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг