Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инсониятга иккита даҳшатли жаҳон уруши башорат қилинди

Инсониятга иккита даҳшатли жаҳон уруши башорат қилинди

Американинг 19Fortyfive нашри шарҳловчи Роберт Фарлининг фикрича, АҚШ ва Хитой ўртасидаги зиддият учинчи ва тўртинчи жаҳон урушларига олиб келиши мумкин.

«Вашингтон ва Пекин қарама-қаршилиги, катта эҳтимол билан, битта ҳал қилувчи тўқнашув билан тугамайди, балки бир қатор қуролли тўқнашувларга олиб келади», деб ёзади у.

Унинг фикрича, икки улкан давлат Тайван учун жанг бошлаши мумкин.

АҚШ кучлари Хитой армиясини мағлуб қилган тақдирда ҳам, бу Пекинни орол билан бирлашиш ғоясидан воз кечишга мажбур қила олмайди, дейди Фарли. ХХР вақтинчалик сулҳ тузади, кейин эса баҳсли ҳудудни қўшиб олиш учун яна зарба беради, деб ҳисоблайди муаллиф.

«Ёки Хитой Тайван учун курашда ғолиб бўлса ҳам, унинг АҚШ билан қарама-қаршиликлари тўхтамайди. Хитойнинг бундай муваффақияти Осиёнинг бир қатор давлатлари – Вьетнам, Япония ва Жанубий Кореянинг Вашингтон билан яқинроқ иттифоқ тузишга ҳаракат қилишга мажбурлаши мумкин. Бу эса яна бир можарога олиб келади», – дейилади мақолада.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг