Испания бош вазири парламентга муддатидан аввал сайлов ўтказилишини эълон қилди
Испания бош вазири Педро Санчес мамлакат парламентига муддатидан аввал сайловлар 28 апрель куни ўтказилишини эълон қилди.
«El Pais» ёзишича, Испания парламентининг қуйи палатаси ҳукумат жорий йил учун таклиф этган давлат бюджети лойиҳасини тасдиқламаганидан сўнг ушбу қарорга келинган.
Таъкидлаш керакки, Санчес муддатидан аввал сайловлар ўтказилишини ҳукуматга социалистлар келганига саккиз ярим ой тўлганида эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter