Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди» — Эрдўғон

«Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди» — Эрдўғон

Исроил Ғазо секторида 14 мингдан ортиқ бегуноҳ болаларни ўлдириб, ҳатто Гитлерни ҳам ортда қолдирди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси фракцияси йиғилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

«Ҳар қандай шароитда мен Фаластинни ҳимоя қилишда давом этаман ва Худо менга берган умримнинг охиригача мазлум халқнинг овози бўламан», — деди Туркия раҳбари.

ҲАМАС ҳаракатининг фаолиятига тўхталар экан, у «мустақиллик уруши даврида Туркия учун Миллий кучлар қандай бўлган бўлса, ҲАМАС ҳам ўшандайдир», дея изоҳ берган.

Аввалроқ Эрдўғон Исроилни провокацияда айблаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг