Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроилда 18 ёшли йигитлар бир хум тилла топиб олишди

Исроилда 18 ёшли йигитлар бир хум тилла топиб олишди

Фото: «New York Times»

Исроилнинг Явне шаҳрида археологик қазув ишлари пайтида ичи олтинга тўла қадимги сопол хумча топилди. Бу ҳақда «New York Times» нашри хабар берган.

Хазинани қазиш ишларида қатнашаётган 18 ёшлардаги икки йигит топган. Хумчанинг ичидан милодий IX асрга тааллуқли 425 та тилла танга чиқди.

Гарчи хазинанинг оғирлиги 900 грамм бўлса-да, бу ўша вақтлар учун жуда катта пул бўлган.

«Мисол учун, бундай пулга ўша пайтларда Мисрнинг улкан ва бой пойтахти — Фустат шаҳрининг энг яхши туманларидан бирида ҳашаматли уй сотиб олса бўларди», — дея таъкидлади Исроил қадимги ёдгорликлар бошқармасидан Роберт Кул.

Афтидан, минг йил муқаддам тиллани яшириб қўйган одам уни кейинроқ қазиб олишни ният қилган. Чунки хумча жойидан силжиб кетмаслиги учун уни михлар ёрдамида маҳкамлаб қўйган.

«Қайтиб келиб, хазинани олиб кетишига нима тўсқинлик қилганини тахмин қилишимиз мумкин», — дейилади Исроил қадимги ёдгорликлар бошқармаси баёнотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг