Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Италия яқинида мигрантлар кемаси ҳалокатга учради, 30 дан ортиқ жасад топилган

Италия яқинида мигрантлар кемаси ҳалокатга учради, 30 дан ортиқ жасад топилган

Италия соҳиллари яқинида елканли кема ҳалокатга учраши оқибатида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, дея хабар берди Corriere della Calabria.

«Иони денгизида, Калабрия қирғоқларидан 120 денгиз мили олислигида содир бўлган кема ҳалокатидан сўнг жами 34 кишининг жасади топилган. 14 жасадни бугун кемалар экипажлари сувдан чиқариб олган», деб ёзди нашр.

Туркиядан йўлга чиққан ушбу елканли кема бортида камида 60 киши (мигрантлар) бўлгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, кемада бўлган 11 киши қутқарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг