Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Италиялик стюардесса Саудияда қатл қилиниши мумкин

Италиялик стюардесса Саудияда қатл қилиниши мумкин

Италиялик стюардесса Иларио Роза Саудия Aрабистонида спиртли ичимликлар истеъмол қилгани ва гиёҳванд моддалар сақлагани учун қатл этилиши мумкин.

Aйни дамда Литванинг Avion Express авиакомпанияси ходими қамоқда, дея хабар бермоқда Bild нашри.

Розанинг сўзларига кўра, у Жидда шаҳридан қайтиш парвозини кутаётганди. У Италия консулига 4 май куни тунислик дўстларининг вилласида бўлганини айтган. Бу вақтда уни ўн нафар фуқаро кийимидаги полициячи қуршаб олган.

ОAВ маълумотларига кўра, полиция унинг кийимлари ичидан гиёҳванд моддалар топиб олган.

Aввалроқ 2022 йилда дунёда қатл этилганлар сони сўнгги беш йилдаги энг юқори кўрсаткич бўлгани хабар қилинганди. Ўлим жазоси 20 мамлакатда 883 кишига нисбатан қўлланилган. Бу ўтган йилга нисбатан 53 фоизга кўпдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг