Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳон туризми пандемия оқибатида $460 миллиард зарар кўрди — БМТ

Жаҳон туризми пандемия оқибатида $460 миллиард зарар кўрди — БМТ

Фото: «WoMo»

Жаҳонда коронавирус пандемияси оқибатида 2020 йилнинг биринчи ярмида сайёҳлар оқими 65 фоиз пасайиб кетди. Тахминан 440 миллионга яқин саёҳат амалга ошмай қолиши ортидан туризм соҳаси $460 млрд. йўқотди. Бу ҳақда БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти маълум қилди.

Ташкилот маълумотларига кўра, соҳа кўрган зарар миқдори глобал иқтисодий инқироз кузатилган 2009 йилдагидан беш карра кўп!

Коронавирусдан энг кўп Осиё зарар кўрди — сайёҳлар оқими 72 фоиз қисқарди. Бу кўрсаткич Европада — 66 фоиз, Африка ва Яқин Шарқда — 57 фоиз, Америкада — 55 фоиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг