«Жексон–Вэник тузатишини бекор қилиш тарафдоримиз...» – Марко Рубио
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Вашингтон Ўзбекистонга нисбатан ҳам амал қилаётган Жексон–Вэник тузатишини бекор қилишни қўллаб-қувватлашини билдирди.
У 19 октябр куни Самарқанддаги Регистон майдонида журналистлар саволига жавоб берар экан, бу масала Конгресс ваколатида эканини таъкидлади.
«Биз уни бекор қилиш тарафдоримиз. Конгрессда ҳам буни қўллаб-қувватловчи нуфузли сиёсатчилар бор. Маъмурият ҳам тузатишни бекор қилишни сўраган. Конгресс ҳозирча бу масалани кўриб чиқишга улгурмади, аммо биз бунга умид қиламиз», — деди Рубио.
Маълумот учун, Собиқ Иттифоққа жазо сифатида киритилган ва ҳанузгача Ўзбекистон билан савдо алоқаларига техник тўсиқ сифатида сақланиб қолган «Жексон-Вэник тузатиши» — 1974 йилда АҚШ Савдо тўғрисидаги қонунига киритилган тузатишлар бўлиб, улар эмиграцияга (кўчиш) тўсиқ қўювчи ва бошқа инсон ҳуқуқларини бузувчи давлатлар билан савдони чегаралашни кўзда тутади. Ҳужжат уни таклиф қилган конгрессменлар Генри Жексон ва Чарльз Веник шарафига номланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter