Жуда кўп миллионерлар сайловдан сўнг АҚШдан кетмоқчи — CNBC
Иммиграция адвокатлари қайд этишларича, АҚШда президент сайлови арафасида иккинчи паспорт олиш ёки чет элда узоқ вақт яшаш учун ҳужжат тўғрилаётган ўзига тўқ америкаликлар сони кўпайган. CNBC ёзишича, бой америкаликлар сиёсий ва ижтимоий тўлқинлар юзага келишидан хавотирланишмоқда.
Henley & Partners компаниясининг хусусий мижозлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Доминик Волекнинг таъкидлашича, бу йил чет элга кетишни режалаштирилган америкаликлар сони 2023 йилдагидан камида 30 фоиз кўпроқ.
Arton Capital ўтказган сўровномага кўра, америкалик миллионерларнинг 53 фоизи сайловдан сўнг, унинг натижасидан қатъи назар, АҚШдан кетиши мумкинлигини айтган. Сўровда қатнашган 18 дан 29 ёшгача бўлганларнинг 64 фоизи хорижга инвестиция киритиш эвазига «олтин виза» олишга қизиқмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter