Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Клинтонлар оиласи Эпштейн иши бўйича кўрсатма беришга розилик билдирди

Клинтонлар оиласи Эпштейн иши бўйича кўрсатма беришга розилик билдирди

АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон молиячи-педофил Жеффри Эпштейн иши бўйича Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатасида кўрсатма беришга розилик билдирди. Бу ҳақда NBC News хабар берди.

Телеканал маълумотига кўра, Клинтонлар ўтган йилиёқ қўмита олдида кўрсатма бериши керак бўлган, аммо бу жараён кейинга қолдирилган.

Эр-хотин 26 ва 27 февраль кунлари АҚШ парламенти қуйи палатасининг назорат қўмитасида кўрсатма беради.

Клинтонларнинг Эпштейн иши бўйича кўрсатма беришга розилик бергани ҳақидаги маълумот илк бор феврал бошида пайдо бўлган эди. Ундан олдин Клинтонлар оиласи бир неча бор кўрсатма беришдан бош тортиб келишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг