Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус юқтириб олган Кличко: «Ҳокимлик хатарли иш»

Коронавирус юқтириб олган Кличко: «Ҳокимлик хатарли иш»

Фото: «5.ua»

Профессионал бокс афсонаси, ҳозирда Украина пойтахти Киев шаҳрининг мэри лавозимида ишлаб келаётган Виталий Кличко коронавирусга чалинди.

COVID-19 тести мусбат чиққанини Кличко ижтимоий тармоқда маълум қилди. Унинг айтишича, мэр сифатида одамлар билан тинмай мулоқот қилиш — хатарли  иш (ҳозирги шароитда), у ҳам айнан шунинг ортидан касаллик юқтириб олди.

Виталий Кличко ёзишича, аҳволи унча ёмонмас, яқин кунларда масофадан ишлаб туради.

«Пандемия даврида ҳокимлик иши, албатта, доимий хатар дегани. Одамлар билан тинмай мулоқот қилинади, ковид беморлари ётган касалхоналарга кўп боришга тўғри келди. Ўзимни эҳтиёт қилишни унутмадим. Тинмай тест топшириб турдим. Афсуски, охиргиси кўнгилдагидай чиқмади. Бошқаларга маслаҳатим: қоидаларга риоя қилинг, соғлиғингизни асранг», — деб ёзди Кличко «Instagram»да.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг