Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Латвия Россия ва Беларусда ишлаб чиқарилган айрим маҳсулотлар импортини тақиқлади

Латвия Россия ва Беларусда ишлаб чиқарилган айрим маҳсулотлар импортини тақиқлади

1 сентябрдан Латвияда Россия ва Беларусда ишлаб чиқарилган айрим товарларни импорт қилиш тақиқланди.

Тақиқ қуйидагиларга тааллуқли:

— китоблар, газеталар ва бошқа матбаа маҳсулотлари;
— кийим-кечак, пойабзал ва бош кийимлар;
— ўйинчоқлар, ўйинлар ва спорт анжомлари.

Чеклов фақат Россия ва Беларусдан тўғридан-тўғри импортга эмас, балки ушбу маҳсулотларни учинчи давлатлар орқали Латвияда сотиш мақсадида олиб киришга ҳам татбиқ этилади.

Бироқ мазкур маҳсулотларни Латвия ҳудуди орқали транзит қилишга рухсат берилган. Шунингдек, улар ЕИ ҳудудига бошқа Европа давлати орқали киритилган бўлса, тақиқ қўлланмайди.

Латвия ҳукуматига кўра, чорадан мақсад мамлакат хавфсизлигини ҳимоя қилиш, Россия ва Беларуснинг экспортдан даромад олиш имкониятларини камайтириш ҳамда Россия пропаганда материаллари тарқалишини чеклашдан иборат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг