Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лесото собиқ бош вазирининг рафиқаси унинг собиқ хотинини ўлдирганликда айбланиб ҳибсга олинди

Лесото собиқ бош вазирининг рафиқаси унинг собиқ хотинини ўлдирганликда айбланиб ҳибсга олинди

Фото: «News.lviv-company.in.ua»

Полиция Лесото собиқ бош вазири Томас Табаненинг рафиқасини ҳибсга олди. У Томаснинг собиқ хотинини ўлдирганликда айбланяпти, дея хабар берди «Рейтер» агентлиги ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб.

Бош вазирнинг собиқ хотини — Липолело Табане 2017 йил 17 июнда ажрашиш жараёнлари авжига чиққанда Масеру шаҳрида ўз уйи яқинида отиб ўлдирилганди. Январда полиция бош вазирнинг рафиқаси — Мэсайя Табанедан сўроқ қилиниши учун маҳкамага келишини талаб қилган, бироқ у ғойиб бўлганди. Кўп ўтмай унинг ўзи полицияга келган. Уни бош вазирнинг собиқ хотинини ўлдирганликда айблаб, гаров эвазига қўйиб юборишган.

Май ойининг охирида Лесото апелляция суди қироллик собиқ вазирининг рафиқаси учун гаров тўғрисидаги қарорни бекор қилиб, уни яна ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди.

Агентликнинг маълум қилишича, у чоршанба куни ҳибсга олинди. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

2020 йил февралда 80 ёшли Табане июлнинг охирига қадар бош вазирликдан истеъфога чиқишини эълон қилганди. Полиция уни ҳам собиқ хотинини ўлдиришда иштирок этганликда гумон қилмоқда. Май ойида қироллик бош вазири истеъфога чиққанлигини расман эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг