Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ливан ва Исроил чегарасида портлашлар содир бўлди

Ливан ва Исроил чегарасида портлашлар содир бўлди

Фото: «The Jerusalem Post»

Ливаннинг Исроил чегарасига яқин «Ҳизбуллоҳ» (террористик ташкилот) таъсир доирасидаги жанубий қисмида портлашлар содир бўлди, деб хабар берди «The Jerusalem Post» маҳаллий манбаларга асосланиб.

Маълумотларга қараганда, Дайр аз-Заҳрани ва Ҳумайний шаҳарларида бугун эрталаб учта портлаш содир бўлган.

Портлашлардан сўнг ёнғин чиққан. Ливан маъмурияти портлаш сабаблари ҳақида маълумот бермади. «Ҳизбуллоҳ» ҳам ҳали жавобгарликни бўйнига олмаган.

ОАВга кўра, бу ҳудудларда «Ҳизбуллоҳ»га қарашли ҳарбий марказлар бор.

Вақти-вақти билан «Ҳизбуллоҳ» қўли остидаги жанубий минтақада ёки Сурия-Ливан ва Исроил-Ливан чегарасига яқин ҳудудларда портлашлар содир бўлиб туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг