Маск Марсда соф демократия ўрнатилиши тарафдори
Марс сайёрасида, уни ўзлаштириш бошлангач, тўғридан-тўғри демократия ўрнатилиши лозим. Бу ҳақда SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари, миллиардер Илон Маск баёнот берди.
«Қандай бошқарув шаклини танлашни марсликларнинг ўзларига қўйиб бериш керак. Мен билвосита эмас, бевосита демократия тарафдориман», — деди Маск.
Илон Маск яқинда қатор баёнотлар берди, Унинг айтишича, Қуёш 5 млрд йилдан сўнг портлаб кетади, аммо унгача — 500 млн йилдан сўнг Ер яшаш учун яроқсиз аҳволга келиб қолади.
Маскнинг фикрича, инсоният яқин тўрт йил ичида Марсга қадам қўяди, 20 йилдан кейин «қизил сайёра»да илк шаҳар пайдо бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter