Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Руминия миллий банки фолбинни ишга олди

Руминия миллий банки фолбинни ишга олди

Иллюстратив фото

Руминия миллий банки мамлакатдаги таниқли фолбин — Минервани ишга олди. Бу ҳақда «Adevarul» портали хабар берди.

Миллий банк расмийлари ҳам хабарни тасдиқлашди. Аниқлик киритилишича, фолбин директорнинг котиби вазифасини бажаради. Унинг вазифаси банкка маъмурий хизматлар кўрсатишдан иборат.

Фолбин (Минерва)нинг ўзи ҳам банкка ишга олинганини тасдиқлаган. «Афсуски, энди фолбинлик қилолмайман, бироқ бу ҳеч насани англатмайди», — таъкидлади у. Унинг айтишича, подкастлар (аудиодастурлар) билан шуғулланмоқчи. Бу Миллий банкдаги иши билан қанчалик боғлиқ — очиқламаган.

Минерванинг асл номи — Габриэла Дима. У 64 ёшда. Ўзининг айтишича, 50 йилдан бери астрология билан шуғулланиб келган.

Маҳаллий ОАВ ёзишича, Минерва ҳуқуқ, актёрлик ва психология соҳаларида дипломга эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг