Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Назарбоевнинг ваколатлари кенгайтирилди

Назарбоевнинг ваколатлари кенгайтирилди

Фото: «24 Канал»

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев биринчи давлат раҳбари (Нурсултон Назарбоев)нинг давлат ҳокимияти органлари тизимидаги кадрлар сиёсати бўйича ваколатларини кенгайтирди

«REGNUM» ёзишича, президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, хусусан, Ташқи ишлар ҳамда Ички ишлар вазирликларидан ташқари, барча вазирлик раҳбарларини президент Хавфсизлик кенгаши раиси Нурсултон Назарбоев билан келишган ҳолда тайинлайди.

Бундан ташқари, бевосита Қозоғистон президентига бўйсунувчи органлар раҳбарларини тайинлашда ҳам Хавфсизлик кенгаши раиси билан бамаслаҳат иш тутилади.

Хабарларга кўра, Қозоғистондаги барча шаҳарларда Назарабоев номидаги кўчалар ҳам пайдо бўлади.

Яна бир маълумот, Нурсултон Назарбоев анчадан бери тасвирий санъат билан шуғулланиш орзусида юрган экан. Ҳозир мойбўёқда пейзажлар устида ишлаяпти, келгусида унинг асарлари музейлардан ўрин олиши мумкин. Ўзининг айтишича, шу пайтгача дўстлари ва танишларининг илтимосига кўра, 30 та асарни ниҳоялашга улгурган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг