Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ню-Йоркда ИШИД таҳдиди сабаб хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Ню-Йоркда ИШИД таҳдиди сабаб хавфсизлик чоралари кучайтирилди

АҚШнинг Ню-Йорк штати ҳукумати «Вилоят Хуросон» гуруҳи (ИШИДнинг афғон қанотига қарашли) тарафдорлари таҳдиди туфайли июн ойида бўлиб ўтадиган крикет бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари олдидан хавфсизлик чораларини кучайтирди. 

Бу ҳақда CNN Нассау округи полиция комиссари Патрик Райдерга асосланиб хабар берди.

Гуруҳ тарафдорлари апрел ойида крикет бўйича жаҳон чемпионати билан боғлиқ таҳдидли баёнот билан чиқишган, дейди полиция ходими телеканалга. Телеканал қайд этганидек, улар кейинчалик таҳдидни кенгайтириб, уни Ҳиндистон ва Покистон терма жамоалари ўртасидаги 9 июн куни бўлиб ўтадиган ўйин билан боғлашди.

«Нассау округига бутун дунёдан мухлислар келади... Биз кўплаб эҳтиёт чораларини кўрдик ва стадион ва унинг атрофидаги Эйзенхауэр боғи хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилдик», деди Райдер.CNN маълумотларига кўра, полиция комиссари бу чораларни «округ тарихидаги энг йирик хавфсизлик операцияси» деб атади.

Эслатиш жоизки, «Вилоят Хуросон» апрел ойида Европа Чемпионлар лигаси туфайли ҳам таҳдидли баёнотлар эълон қилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг