Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оғир дардга йўлиққан Селин Дион ҳақида фильм чиқарилади

Оғир дардга йўлиққан Селин Дион ҳақида фильм чиқарилади

Канадалик машҳур қўшиқчи Селин Дионнинг «мушаклар қаттиқлиги синдроми», яъни қаттиқ одам синдроми билан кураши ҳақидаги ҳужжатли фильм 25 июнь куни намойиш этилади.

Фильмда хонанданинг қийинчиликларга бардош бериши, ҳаёти давомида мусиқа қандай ҳамроҳлик қилгани ҳақида ҳикоя қилинади. Бу ҳақдаги маълумот 17 апрель куни Дионнинг Инстаграм саҳифасида эълон қилинди.

«Мен мухлисларимни қанчалик соғинганимни англадим. Ижоддан бироз узоқлашганимда, ҳаётимнинг ушбу қисмини ҳужжатлаштиришга, бу кам маълум бўлган касаллик ҳақида хабардорликни оширишга ва худди шу ташхис билан оғриётган бошқаларга ёрдам беришга қарор қилдим», — дейди Селин Дион.

«Мушаклар қаттиқлиги синдроми» — ўта кам учрайдиган неврологик хасталик бўлиб, унда беморда умумий мушак қаттиқлигининг кучайиши кузатилади ва оғриқли спазмлар кузатилади.

Касалликнинг сўнгги босқичида жиддий спазмлар туфайли суяклар синиши, мушакларнинг йиртилиши каби оғир ҳолатлар кузатилиши мумкин. Қорин бўшлиғидаги тўқималарнинг ўз-ўзидан ёрилиши хавфи ортади. Беморнинг овқатланиши, юриши ва ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур бўлган бошқа ҳаракатларни бажариши жуда қийин кечади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг