Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Озарбайжон Арманистонга талаб билан чиқди

Озарбайжон Арманистонга талаб билан чиқди

Фото: Trend.az

Озарбайжон Арманистондан миналарга доир аниқ маълумотлар берилишини кутмоқда. Бу ҳақда Озарбайжон президентининг махсус топшириқлар бўйича вакили Элчин Амирбеков маълум қилди.

Унга кўра, Озарбайжон мина муаммосининг долзарблигини англаган ҳолда ҳудудни миналардан тозалаш бўйича асосий ишларни ўз ҳисобидан амалга оширмоқда.

«Бу биз бошқа давлатлардан умуман кўмак кутмаётганимиз ва ўз ишимизни ўзимиз қилаётганимизни кўрсатади. Айни чоғда, халқаро ҳамжамият ҳам ушбу масалага муносиб эътибор қаратиши муҳимдир. Арманистон талабимизга мувофиқ (миналарга доир) аниқ маълумотларни етказиши лозим деб ҳисоблаймиз. Бу икки томон ўртасида ишончнинг муҳим омили деб кўрилади», — деди махсус топшириқлар бўйича вакил.

Элчин Амирбеков Ереван томонидан Бокуга тақдим этилган минага доир маълумотлар талабга жавоб бермаслиги, тўкис-тугал эмаслигини қайд этган.

Маълумот ўрнида, Озарбайжон 2020 йилнинг 27 сентябридан 10 ноябрига қадар давом этган 44 кунлик уруш якунида арман оккупацияси остида бўлган Қорабоғни озод қилиб, ҳудудий яхлитлигини тиклади. Айни вақтда тиклаш ишлари олиб борилаётган Қорабоғдаги асосий муаммолардан бири ҳудудни миналардан тозалаш бўлиб қолмоқда.

Бир муддат олдин президент Илҳом Алиев Озарбайжон дунёнинг энг кўп мина қўйилган давлатлари сирасига кириши, оккупация даврида мамлакат ҳудудига бир миллиондан зиёд мина жойлаштирилганини айтган эди.

«Иккинчи Қорабоғ уруши якунидан кейинги икки йил давомида Озарбайжоннинг 250 нафар фуқароси мина портлашидан вафот этди ёки оғир жароҳатланди. Халқаро мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, Озарбайжонга миналарни тозалаш масаласини ҳал этиш учун қарийб 30 йил ва 25 миллиард доллар маблағ керак бўлади», — деган эди Озарбайжон раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг