Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Озарбайжон ШҲТдаги мақомини ўзгартирмоқчи

Озарбайжон ШҲТдаги мақомини ўзгартирмоқчи

Фото: Azerbaycan 24

Озарбайжон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)даги ўз мақомини мулоқот бўйича ҳамкордан кузатувчи давлатга ўзгартириш учун ариза берди. Бу ҳақда Эроннинг ШҲТ котибиятидаги миллий координатори Меҳрдод Киёий маълум қилди.

«Бир нечта давлатлар, жумладан, Камбоджа, Шри-Ланка, Арманистон, Бангладеш, Озарбайжон ва бошқалар аъзо бўлиш учун ариза топширган. Бу давлатлар (Бангладешдан ташқари — таҳр.) ўз мақомини мулоқот бўйича ҳамкордан кузатувчига ўзгартирмоқчи. Биз бу масалани кўриб чиқишга ва ариза берувчилар ва ташкилотга аъзо давлатлар билан келишиб, қандайдир хулосага келишга тайёрмиз», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, «давлатлар аввал кузатувчи бўлишлари керак ва шундан кейингина улар тўлиқ иштирокчига айланиши мумкин». Бангладеш мулоқот бўйича ҳамкорлар қаторига кирмайди, бироқ кузатувчи мақомига эришиш йўлида бу босқични «сакраб» ўтиш ҳам мумкин. Бунинг учун ташкилотнинг барча аъзолари розилиги керак, — таъкидлади Киёий.

ШҲТга асос солиш ҳақидаги декларация 2001 йил июн ойида Шанхайда Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан имзоланган. 2017 йилда Ҳиндистон ва Покистон, 2022 йилда Эрон, 2024 йилда Беларус ШҲТга тўлақонли аъзо бўлди. Озарбайжон ташкилотда мулоқот бўйича ҳамкор мақомига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг