Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон келишилган электрнинг 40 фоизинигина етказиб беряпти – Афғонистон ширкати

Ўзбекистон келишилган электрнинг 40 фоизинигина етказиб беряпти – Афғонистон ширкати

Афғонистоннинг «Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) компанияси Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспорти бўйича шартномада кўрсатилган кунлик 250 мегаватт ўрнига 100 мегаватт (40 фоиз) электр энергияси етказиб бераётганини маълум қилди.

DABS раҳбари Ҳикматулла Ахундзоданинг айтишича, бу миқдордаги электр энергияси мамлакатдаги электр энергияси муаммоларини ҳал қилмаяпти.

Кобул Саноат ва конлар палатаси эса электр қуввати тақчиллиги сабабли тизимдаги ишларнинг 90 фоизи фаолияти тўхтатилганини айтди.

«Кобул саноат парклари электр таъминотисиз қолганига 20 кун бўлди. Ишлаб чиқариш тармоқларининг 90 фоизи тўхтатилди. Умид қиламанки, Ўзбекистонда мавжуд бўлган техник муаммолар Ислом Амирлиги ва Ўзбекистон ўртасида тез орада ҳал қилинади», – дейди палата раҳбари ўринбосари Сахи Аҳмад Пайман.

DABS собиқ раҳбари Омонулла Ғолибнинг айтишича, ширкат Туркманистондан 500 киловатт қувват олиш устида ишлаши керак.

«Осиё тараққиёт банки қўллаб-қувватлови билан 500 киловаттлик кабел Пули-Хумри орқали ўтаётган эди. Аммо Осиё тараққиёт банкининг лойиҳалари тўхтаб қолган. Ягона ечим шуки, хусусий сектор ёки DABS сармоя киритиб, лойиҳани якунлайди», – дейди Омонулла Ғолиб.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 13 январь куни техник носозликлар туфайли Ўзбекистондан Афғонистонга экспорт қилинадиган электр энергияси тўхтатилган, 25 январ куни эса етказиб бериш қайта тикланиши ҳақида айтилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг