Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Папуа-Янги Гвинеяда кўчки қурбонлари сони 300 нафардан ошди

Папуа-Янги Гвинеяда кўчки қурбонлари сони 300 нафардан ошди

Фото: Rg.ru

Папуа-Янги Гвинея шимолида юз берган кўчки қурбонлари сони 300 нафардан ошди, дея хабар берди Papua New Guinea Post Courier газетаси.

Мамлакат пойтахти Порт-Морсбидан 600 км олисда жойлашган Энга провинциясидаги Каокалам қишлоғида 24 май куни маҳаллий вақт билан соат 3:00 лар атрофида тупроқ ва тошлар ўпирилиши содир бўлган. Кўчки оқибатида 1182 та уй вайрон бўлган.

Фото: AFP / Scanpix / LETA

Reuters Австралия ташқи ишлар ва савдо вазирлигига асосланиб ёзишича, кўчкидан камида олтита қишлоқ жабр кўрган. Кўчки катта йўлни тўсиб қўйгани учун қидирув-қутқарув ишлари қийинлашган, ҳодиса жойига фақат вертолётларда бориш мумкин.

Фото: Reuters / Scanpix / LETA
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг