Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Покистон парламенти Мунирга мисли кўрилмаган ваколатлар берди

Покистон парламенти Мунирга мисли кўрилмаган ваколатлар берди

Осим Мунир.

Покистон парламенти мамлакат тарихида илк бор Қуруқликдаги қўшинлар қўмондони Осим Мунирга мисли кўрилмаган ваколатлар тақдим этди. У Покистон Қуруқликдаги қўшинлари, Ҳарбий-денгиз кучлари ва Ҳарбий-ҳаво кучларининг ягона қўмондони мақомини олди.

Мунир Вазирлар маҳкамасининг розилигисиз барча қўшин турларидаги ҳарбий хизматчиларни ишдан бўшатиш, захирага кузатиш ёки хизматда қолдириш ҳуқуқига эга бўлди. Унинг беш йиллик ваколат муддати камида 2030 йилгача этиб белгиланган.

Қайд этилишича, Мунир фелдмаршал унвони берилганидан кейин ушбу мақомини умрбод сақлаб қолади. Қонун унга, шунингдек, умрбод дахлсизлик ҳуқуқини ҳам тақдим этади, уни лавозимидан четлатиш тартиби эса парламентда малакали кўпчилик овозини талаб қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг