Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Покистон сўнгги саккиз йилда биринчи марта Ҳиндистонни Исломободга таклиф қилди

Покистон сўнгги саккиз йилда биринчи марта Ҳиндистонни Исломободга таклиф қилди

Фото: Azerbaycan 24

Покистон Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг учрашувида қатнашиш учун Исломободга расман таклиф қилди. Бу ҳақда The Express Tribune газетаси хабар берди.

Ташкилотнинг йиғилишига 2024 йилнинг 15-16 октябр кунлари Исломобод мезбонлик қилади.

Таъкидланишича, Покистон сўнгги саккиз йил ичида илк маротаба Ҳиндистон раҳбарини мамлакатга расмий ташриф билан келишга таклиф этмоқда. Охирги марта 2016 йилда Моди Жанубий Осиё минтақавий ҳамкорлик ассоциацияси саммитига таклиф этилган, бироқ Ҳиндистон ушбу тадбирга бойкот эълон қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг