Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин Тўқаевга узатган «сирли хат»да нима ёзилгани маълум бўлди

Путин Тўқаевга узатган «сирли хат»да нима ёзилгани маълум бўлди

Тармоқда Россия президенти Владимир Путиннинг мажлисда Қозоғистон президенти Тўқаевга «сирли хат» узатгани видеоси муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Қозоғистон президентининг матбуот котиби Руслан Желдибайнинг айтишича, журналистлар эътиборини тортган қоғозда Россия томонининг Қозоғистондан юк жўнатувчиларнинг Россия темир йўллари орқали ички тарифлар бўйича юк ташиши ҳақидаги саволга жавоби келтирилган.

Матбуот котибининг аниқлик киритишича, Россия ҳукумати белгиланган манзил Қозоғистон ҳудудида бўлган товарларга имтиёзли тарифдан фойдаланиш мумкин, деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга, Россия ҳудудидан транзит ўтаётган товарларга экспорт тарифлари қўлланилиши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг