Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қариянинг 10 сантиметрли «иблис» шохи кесиб ташланди

Қариянинг 10 сантиметрли «иблис» шохи кесиб ташланди

Фото: «Mirror»

Ҳиндистоннинг Сагар шаҳрида Шьям Лал Ядав исмли эркакнинг узунлиги 4 дюйм (10,2 сантиметр) келадиган «иблис» шохи кесиб ташланди. Бу ҳақда «Lenta» «Mirror Online»га таяниб хабар берган.

74 ёшли фермернинг бошидаги ўсимта зарба олганидан беш йил ўтиб пайдо бўлган. Унинг бошидан қандай жароҳат олгани номаълум. Дастлаб қария ғуддасимон ўсимтага эътибор бермаган ва сартарошга уни бирёқли қилишни тайинлаган. Кейинроқ унинг ўзи шохни кесиб ташлашга уринади, лекин шох ўсишдан тўхтамаган.

Ҳиндистонлик ўсимтани бош кийим орасига яширишнинг имконсиз бўлиб қолганидан шифохонага мурожаат қилади. Шифокорлар эркакда шох ўсиб чиқаётганини тасдиқлашган. У одамнинг соч ёки тирноғи каби кератиндан иборат. Нейрохирурглар ўсимтани операция йўли билан арралаб ташлашади. Ўтказилган биопсияга кўра, у хавфсиз ўсма бўлган.

Шифокорларнинг тахминича, эркакнинг бош суягидан шох яна ўсиб чиқиши мумкин. Улар бу ноёб касаллик эканини айтишмоқда. «Иблис шохи» ўсишининг  сабабларидан бири қуёш нури таъсири ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг