Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон фуқароларини Россия борасида огоҳлантирди

Қирғизистон фуқароларини Россия борасида огоҳлантирди

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга Россияга саёҳат қилишдан вақтинча воз кечишни тавсия қилмоқда, деб хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

«Россия ҳудудида жорий этилган қўшимча хавфсизлик чоралари ва чет эл фуқароларининг давлат чегараси орқали ўтиши устидан назорат кучайтирилган режим давом этаётгани муносабати билан Қирғизистон фуқароларига узрли сабабларга эга бўлмаган ҳолда чегара ҳудудига киришлари тавсия этилади.

Россия Федерациясида юқоридаги чоралар бекор қилинмагунича саёҳатдан вақтинча тийилиш тавсия этилади», — дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Зарур ҳолларда Қирғизистон фуқаролари Қирғизистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонасидан тегишли ёрдам ёки маслаҳат олишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг